10:17
Hunasa (hunsa) hakynda. Yslamda jynsyñy üýtgetmek jaýyzmy?
Хунаса ҳақида. Исломда жинсни ўзгартириш жоизми?

Саволим жинсини ўзгартирувчилар ҳақида. Маълумки, инсон жинсининг тайин қилиниши Роббимиз томонидан жорий қилинган жуда юыори аниқликдаги генетик қонунларга кўра содир бўлади. Яъни, жинсни белгиловчи хромосомалар (генни ташкил қилувчи таркибий қисмлар) биизниллаҳ бир тартибда терилади ва қиз бўлади, агар уларнинг ораларига эркакликни белгиловчи ген тушса, фарзанд ўғил бўлади. Бу икки шаклда «эркаклик» ёки «аёллик» даражаси наслга боғлиқ бўлса-да, ўз жинсига мансублик тўла-тўкис бўлади.
Аммо, баъзида Аллоҳнинг иродаси билан жинсий хромосомалар ўзаро «аралашиб кетади» ва натижада инсон жинси тўлалигича аниқланмасдан дунёга келади. Бунинг ҳам бир неча вариантлари бор: баъзан бу нарса оғир наслий касаллик шаклида, ақли заифлик билан кечса, бошқа шаклида инсон соғлом, лекин жинсий аъзоларининг ривожланиши мансуб жинсга мос ҳолда эмас, ақлий соғлом, суҳбатлашганда ҳеч қандай касалликка шубҳа туғилмайдиган даражада бўлади.
Менинг саволим касалликнинг айнан шу иккинчи шаклига оид. Мен бундай одамларни бир неча бор эшитдим ва кўрдим. Ташқи кўринишда эркаклик ғолиб, аслан эса (фикрлаш, қарши жинсга қизиқиш туйғуси, хатти-ҳаракатлар) аёлдир ёки аксинча. Афсуски, туғруқхонада шошма-шошарлик билан жинси аниқланиб, метиркада қайд этилиб, исмини ҳам қўйиб, эълон қилиб бўлганимиздан сўнг улар ижтимоий ҳаётимизга қандай мослашсинлар?! Бундай беморларнинг мусулмонларини биламан, улар эркаклар билан масжидга чиқиб, бир таҳоратхонадан фойдаланадилар. Аммо эркакларга қарши жинсий уйғониш бўлса-да, Аллоҳнинг номаҳрамларга қарши кўзни юмиш оятига кўра ўзларини эркаклардан тортадилар. Тиббий тадқиқотларга кўра, Европада гомосексуализм билан шуғулланаётганларнинг бир қисми ҳам шу каби беморлардир.

Савол қуйидагича:
1. Динимизда шу каби беморларга оид қандай ҳукмлар мавжуд?
2. Операция йўли билан бу беморларнинг жинсини ўзгартирилиб, ҳаётда ўз жинси тарафига ўтиш имконияти туғдирилса, бунинг ҳукми қандай? (Бу ҳозирги тиббиётнинг ривожланиш даражасида мумкин бўлган нарса.)

ЖАВОБ (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф): Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Саволингизга Робитатул Оламил Исломий ҳузуридаги Ислом Фиқҳи Академияси қарори ила жавоб беришга ҳаракат қиламиз:

ЭРКАКНИ АЁЛГА АЙЛАНТИРИШ ЁКИ АКСИНЧА ҚИЛИШ ҲАҚИДА

Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!
Ортларидан Набий йўқ зотга салавотлар бўлсин!
Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, ҳижрий 1409-сана 13-20 Ражаб (1989-йил 19-26 феврал) кунлари бўлиб ўтган ўн биринчи мажлисида эркакни аёлга айлантириш ва аксинча қилиш ҳақидаги масалани кўриб чиқди.
Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:
Биринчи: эркаклик ва аёллик аъзолари тўлиқ бўлган шахсларни бир жинсдан иккинчи жинсга айлантириш мумкин эмас. Бундай ишни қилишга уринишнинг ўзи уқубатга лойиқ жиноятдир. Чунки бу, Аллоҳ яратган нарсани ўзгартиришга уринишдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шайтоннинг гапини шундай нақл қилган:
«...ва уларга амр қилсам, Аллоҳнинг яратганини ўзгартирарлар» («Нисо» сураси, 119-оят).
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ҳусн учун вашм қилувчи аёлларни, вашм қилдирувчи аёлларни, мўйчинак ила терувчи аёлларни, мўйчинак ила тердирувчи аёлларни ва тиш орасини очувчиларни – Аллоҳнинг яратганини ўзгартувчи аёлларни Аллоъ лаънатласин», – деди.
Бу гап Бани Асадлик Умму Яъқуб исмли аёлга етди, у Қуръон қироат ыиларди. У (аёл) унинг олдига келиб:
«Менга сен ҳақингда етган қанақа гап? Сен ҳусн учун вашм қилувчи аёлларни, вашм қилдирувчи аёлларни, мўйчинак ила терувчи аёлларни, мўйчинак ила тердирувчи аёлларни ва тиш орасини очувчиларни – Аллоҳнинг яратганини ўзгартувчи аёлларни лаънатлабсан?» – деди.
Абдуллоҳ: «Нима учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам лаънатла-ган кимсани лаънатламас эканман. Ҳолбуки, бу Аллоҳнинг китобида бор», – деди».
Муслим ривоят қилган.
Иккинчи: бирор шахсда аёллик ва эркаклик аломатлари жамланиб қолса, унинг ғолиб тарафига қаралади.
Кимда эркаклик ғолиб бўлса, уни тиббий йўл ила даволаб эркаклигига етган шубҳани йўқотиш жоиз бўлади.
Кимда аёллик ғолиб бўлса, уни тиббий йўл ила даволаб аёллигига етган шубҳани йўқотиш жоиз бўлади.
Бу даволаш жарроҳлик йўли билан бўладими ёки гормонлар билан бўладими, фарқи йўқ. Бу нарса беморликдир. Беморликни эса даволаш лозим. Бу даволаш Аллоҳнинг яратганини ўзгартириш доирасига кирмайди. Валлоҳу аълам.

https://www.muslima.uz/index.php/uz/sayt-boshi/islom-dini/fatvolar/1925-khunasa-haqida-islomda-ozhinsni-ozgartirish-zhoizmi
Категория: Edebi makalalar | Просмотров: 59 | Добавил: Gökböri | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 2
0
2 Hyýalkeş   [Mowzuga geç]
Kyn görmeseñiz terjime edip hödûrläýiñ.Gaty gyzyklandym da şu tema bilen.

0
1 Gökböri   [Mowzuga geç]
• Тушда хунаса курса нима булади?

- ХУНАСА (МУХАННАС) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида хунаса бўлиб қолганини ва аёллар зийнати билан ўзини безатганини кўрса, унинг микдорича унга қўрқув, хавф ва бало етишига далилдир. Агар аёллар либосини танидан ечганини эркаклар кийимини кийганини ва эркак ҳолатига қайтганини кўрса, қўрқув, бечоралик ва бало ундан узоқлашишига далилдир.

Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида хунасалар билан ўтирганини кўрса, бузғунчи одамларга аралашувини билдиради. Агар хунасалар орасида муқим жойлашганини қўрса, ёмонларнинг суҳбатидан жудо бўлишига далилдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)

ving.uz

Имя *:
Email *:
Ähli smaýliklar
Код *: